Навоийда бозорлар ва савдо объектларида хавфсизлик масалалари ўрганилди
2026-10-09 17:05:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Н. Кадиров раҳбарлигида Навоий вилояти ФВБда масъуллар иштирокида вилоятдаги бозорлар, савдо-кўнгилочар масканлари ҳамда савдо мажмуаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва мавжуд хавфларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, вазир ўринбосари раҳбарлигида Навоий шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳамда унга туташ савдо обйектларида тунги вақтда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Машқ давомида фавқулодда вазиятлар юзага келганда масъул ходимларнинг тезкор ҳаракат қилишга тайёргарлиги ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.







