Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Х.Сотиев бошчилигида Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекcи”да ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-10-09 16:50:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида савдо мажмуасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, мавжуд ёнғинга қарши ҳимоя воситаларининг ҳолати, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бундай ҳолатлар юзага келганда тезкор ҳаракат қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, савдо мажмуасида фаолият юритаётган масъуллар ва тадбиркорларга ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.




