Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ёшлар билан ишлаш ҳамда “Жасорат мактаблари” фаолияти ўрганилди
2026-10-09 11:20:00 / Янгиликлар
ФВВ ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ёшлар билан ишлаш, уларга бириктирилган масъулларнинг фаолияти ҳамда “Жасорат мактаблари”даги таълим жараёнлари ва мавжуд шароитлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида тизимга бириктирилган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, соғломлаштириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, “Жасорат мактаблари”да ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, машғулотларнинг ташкил этилиши ҳамда моддий-техник база ҳолатига эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Якунида ҳудудларда ўрганиш натижалари муҳокама қилиниб, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.









