Сурхондарё вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича "Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги" учун мусобақа ўтказилди
2026-10-08 21:05:00 / Янгиликлар

Мусобақа Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда, республикамиз ҳудудларидан 100 нафарга яқин ходимлар 8 та вазн тоифасида беллашди.
Қизғин ва муросасиз беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида:
🥇 1-ўринни — Қашқадарё вилояти ФВБ
🥈 2-ўринни — Сурхондарё вилояти ФВБ
🥉 3-ўринни — Самарқанд вилояти ФВБ эгаллади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” ҳамда диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






