Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилмоқда
2026-10-08 18:55:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т.Зупаров бошчилигида Тошкент вилоятида масъул ташкилотларнинг 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганиш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотлар давомида масъул ташкилотлар ва хизматларнинг куз-қиш кунларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларга тезкор ва самарали жавоб қайтаришга шайлиги синовдан ўтказилди. Шунингдек, иситиш тизимларининг созлиги, газ ва электр тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тезкор ҳаракат қилиш имкониятлари ўрганилди. Ўқув машғулотлари якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавсумга тайёргарлик ишларини янада кучайтириш ва хавфсизлик чораларини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.









