Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов Бухоро вилоятида бўлиб, Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган бозорларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганди
2026-10-07 20:40:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида бозорлардаги кириш-чиқиш йўлакларининг ҳолати, фавқулодда вазиятларда фуқароларни хавфсиз эвакуация қилиш имкониятлари, савдо расталарининг жойлаштирилиши, йўлакларнинг очиқ ва ҳаракатланиш учун қулайлиги ҳамда ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, бозорларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва созлиги, ёнғин-қутқарув техникаларининг ҳудудга кириб бориш имконияти ҳамда фавқулодда вазиятларда фойдаланиладиган сув манбаларининг ҳолати ўрганилди.
Масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, савдо расталарини тартибли жойлаштириш, эвакуация йўлаклари ва кириш-чиқиш қисмларининг доимо очиқ бўлишини таъминлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.


