Бухоро вилоятида ФВДТ хизматларининг 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини баҳолашга қаратилган ўқув машқлари ўтказилди
2026-10-07 15:25:00 / Янгиликлар

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов сўзга чиқиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш барча масъул хизматлар зиммасига катта масъулият юклашини таъкидлади. Аҳоли хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлиги, доимий шайлиги ва юзага келиши мумкин бўлган вазиятларга нисбатан ҳушёрлик билан ёндашиши муҳим экани қайд этилди.
Ўқув машқлари давомида фавқулодда вазиятларга биргаликда ва мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилиш, мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, аҳолини муҳофаза қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган талафотларнинг олдини олиш бўйича амалий кўникмалар янада мустаҳкамланди.









