“Қутқарувчи бўлиш осон эмас”
2026-10-06 09:05:00 / Янгиликлар
Андижон ва Сирдарё вилоятларида “Волонтёр - қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақадан кўзланган асосий мақсад — ёшлар ва фуқаролар ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, волонтёрлик ҳаракатини кенг тарғиб этишдан иборат.
Беллашув давомида иштирокчилар қутқарувчилик маҳорати, чаққонлик, тезкорлик ҳамда фавқулодда вазиятларда амалий ҳаракат қилиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган волонтёрлар муносиб тақдирланди.
Мазкур мусобақа аҳоли, айниқса, ёшлар орасида хавфсизлик маданиятини юксалтириш ва “Қутқарувчи-волонтёр”лар сафини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.









