ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДАГИ ТАШРИФ
2026-10-02 18:45:00 / Янгиликлар
“Қамчиқ” Махсус қутқарув бошқармаси бошлиғи полковник Х. Бобонов ҳамда ФВВ бош инспектори подполковник Ш. Самандаровлар Туркия Республикасининг Кония шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро тадбирда иштирок этди.

Иштирокчилар томонидан замонавий ёндашувлар, илғор тажрибалар ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф халқаро алоқаларни кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва қутқарув хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.



