Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси томонидан Учтепа туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2026-10-02 17:35:00 / Янгиликлар
2 октябрь куни Учтепа туманидаги «Green Eco Park» боғида Академиянинг 4-босқич курсантлари ҳамда малака ошириш курси офицерлари иштирокида йўриқнома ўтказилди.

Унда хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик ва хизмат интизомига қатъий риоя этиш, ҳушёрликни ошириш, мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

