Хоразмда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Енг яхши ёш китобхон” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.
2026-10-02 15:40:00 / Янгиликлар
Урганч шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилган мазкур танлов ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда бадиий адабиётга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга хизмат қилди.

Танловнинг республика босқичида иштирокчилар ўз билим ва салоҳиятларини намоён этиб, ўзаро беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни – ФВВ Академияси курсанти Аҳадов Жон-Муҳаммад Комилжон ўғли эгаллаган бўлса, 2-ўрин – Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчиси катта лейтенант Полванов Дилшод Полванназир ўғлига ва 3-ўрин – Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хизматчиси Исмаилов Достон Арслон ўғлига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.






