Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
2026-09-30 18:05:00 / Янгиликлар

Ўқув машқлари давомида масъул ташкилот ва хизматларнинг куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатларга тезкор ва самарали жавоб қайтаришга шайлик даражаси синовдан ўтказилди.
Шунингдек, ҳудуддаги иситиш тизимларининг техник ҳолати, газ ва электр тармоқларининг барқарор ишлаши, улардан хавфсиз фойдаланиш талаблари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуатсия қилиш ва тезкор ёрдам кўрсатиш имкониятлари амалий жиҳатдан ўрганилди.
Машқлар жараёнида куч ва воситаларнинг шайлиги, махсус техника ҳамда зарур моддий-техник ресурсларнинг мавжудлиги, масъул хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ахборот алмашинуви ҳам баҳоланди.
Ўқув машқлари якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини янада кучайтириш, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Асосий мақсад — куз-қиш мавсумини аҳоли учун хавфсиз ва барқарор ўтказишни таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларга тезкор жавоб қайтариш имкониятларини янада мустаҳкамлашдан иборат.









