Жиззах вилоятида ФВДТ хизматларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ўрганиш бўйича ўқув машқлари ўтказилди
2026-09-30 09:50:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т.Зупаров бошчилигида Жиззах вилоятида ФВДТ хизматларининг 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ўрганиш бўйича ўқув машқлари ўтказилди.

Машқлар давомида масъул ташкилотлар ва хизматларнинг куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларга тезкор ва самарали жавоб қайтаришга шайлиги синовдан ўтказилди. Шунингдек, иситиш тизимларининг созлиги, газ ва электр тармоқларининг барқарор ишлаши ва улурдан хавфсиз фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тезкор ҳаракат қилиш имкониятлари ўрганилди. Ўқув машқлари якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавсумга тайёргарлик ишларини янада кучайтириш ва хавфсизлик чораларини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Куз-қиш мавсумини хавфсиз ўтказиш — барчамизнинг вазифамиз.









