Маҳаллаларда хавф даражасини аниқлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда
2026-09-30 09:30:00 / Янгиликлар

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш, ҳудудларда мавжуд хавфларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сон қарори
7-иловаси билан тасдиқланган мониторинг қилиш режасининг 1.1-банди ижросини таъминлаш доирасида бугунги кунга қадар республикадаги жами
8 992 та маҳалланинг 2 648 таси, яъни 29,4 фоизи хавф индикаторлари асосида “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилди.
Шундан 594 та маҳалла “қизил”, 1 766 таси “сариқ” ҳамда 288 таси “яшил” тоифага киритилди.
Айниқса, ҳудудларда хавф индикаторларини мунтазам таҳлил қилиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 2026 йил якунига қадар Самарқанд вилоятидаги 1 063 та маҳаллани тегишли тоифаларга ажратиш белгиланиб, вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида хавф индикаторларининг ҳар ойлик статистикасини шакллантириш ва таҳлил қилиш йўлга қўйилди.
Хавф индикаторларининг ойлик кўрсаткичлари асосида маҳаллалардаги вазият мунтазам баҳоланиб, йил якунига қадар Самарқанд вилоятидаги 1 063 та маҳаллани “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш ҳамда республика бўйича умумий кўрсаткични 40 фоизга етказиш режалаштирилган.
Амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2026 йил 16 февралдаги ПФ-21-сон Фармонининг 1-иловаси 431-бандида белгиланган вазифалар ижроси таъминланиб, 2026 йил учун белгиланган 40 фоизлик кўрсаткичнинг айни пайтда 29,4 фоизи бажарилди.
Бу эса маҳаллаларда хавфларни олдиндан аниқлаш, уларни тоифалаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирларни манзилли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
