Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
2026-09-29 17:30:00 / Янгиликлар
ФВВ ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бириктирилган ёшлар билан ишлаш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида ёшларни соғломлаштириш, уларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган айрим камчиликлар жойида бартараф этилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, камчиликларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳамда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ўрганиш якунида ёшлар билан ишлаш ҳолати ва амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланди.





