Ўқитувчи ва мураббийлар – юртимизнинг маънавий таянчи
2026-09-29 12:10:00 / Янгиликлар

Унда Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, тизимда узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар, вазирлик таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар, шунингдек, бошқа таълим муассасалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда вазир ўринбосари Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамовнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Албатта, мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларга берилаётган эҳтиром, уларнинг келажак авлод тарбиясидаги ўрни, шунингдек, фавқулодда вазиятлар тизимида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг меҳнати алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ўзларининг узоқ йиллардан буён фаол ва намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар муносиб тақдирладилар.
Тадбир давомида ёш хизматчилар устозларига ҳурмат бажо келтириб, уларнинг фаолияти намунаси ёшларга доимо ибрат бўлишини алоҳида қайд этдилар.









