Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёшлар билан ишлаш ҳамда “Жасорат мактаблари” фаолияти ўрганилди
2026-09-29 08:40:00 / Янгиликлар

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманлари ҳамда Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Тупроққалъа туманидаги “Жасорат мактаблари”да яратилган шароитлар, хавфсизлик талаблари ва моддий-техник база кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида ёшларни соғломлаштириш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Жойида бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар шу ернинг ўзида ҳал қилинди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Якунида ҳар икки ҳудудда ўрганиш натижалари муҳокама қилиниб, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.






