ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИДА ТАНТАНАЛИ ВАЪДА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
2026-09-28 14:15:00 / Янгиликлар
Куни кеча Шаҳрисабз шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг биринчи курсига қабул қилинган ўқувчилар томонидан “Тантанали ваъда” қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда янги ўқувчилар Ватанга садоқат, халқ ва эл-юртга муносиб хизмат қилиш, ҳарбий бурч ва шарафга доимо содиқ қолиш ҳақида тантанали ваъда бердилар. Тадбирда ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, устоз ва мураббийлар, ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мазкур тадбир ўқувчиларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, ҳарбий касбга ҳурмат ва юксак масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Тантанали ваъда — Ватан олдидаги шарафли бурчга берилган сўз!








