Бухорода ФВВ фахрийлари иштирокидаги маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда
2026-09-25 19:05:00 / Янгиликлар

Тадбирларнинг навбатдаги қисмида фахрийлар учун Бухоронинг тарихий ва маданий обидаларига саёҳатлар ташкил этилди. Хусусан, Чор Бакр тарихий-меъморий мажмуаси ҳамда Ситораи Моҳи Хоса музейига уюштирилган ташрифлар иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
Шунингдек, фахрийлар ва ёшларни бир давра атрофида жамлаган самимий суҳбатлар, очиқ дастурхон атрофидаги дилдан мулоқотлар авлодлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва устоз-шогирд анъаналарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Зеро, бундай учрашувлар нафақат бой тарихимиз ва миллий қадриятларимизни чуқур англаш, балки кўп йиллик хизмат тажрибасига эга фахрийлар ҳаёт йўлидан ибрат олиш, ёш авлод қалбида Ватанга садоқат ва касбга муҳаббат туйғуларини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.









