Бугун, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар” мавзусида амалий-семинар ўтказилди
2026-09-25 17:35:00 / Янгиликлар
Унда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутахассислари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларга гендер тенглиги соҳасига оид асосий тушунчалар, амалдаги ёндашувлар ва таҳлилий маълумотлар етказилди. Шунингдек, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашнинг мазмун-моҳияти, меҳнат муносабатларида тенглик тамойилларига риоя қилиш, гендер тенглигини таъминлашнинг аҳамияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан фикр ва тажриба алмашилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Семинар якунида гендер тенглигини таъминлаш борасидаги билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, жамоада тенг ҳуқуқ ва имкониятлар тамойилларига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.






