Қутқарувчи мақоми учун жисмоний ва касбий синовлар қабул қилинди
2026-09-24 21:20:00 / Янгиликлар

Самарқанд шаҳрида жойлашган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази тингловчиларидан қутқарувчи мақомини олиш учун жисмоний ва касбий тайёргарлик бўйича синовлар қабул қилинди.
Синовлар ФВВнинг масъул ходимлари томонидан белгиланган тартиб ва мезонлар асосида ўтказилиб, тингловчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, амалий кўникмалари ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш қобилияти баҳоланди.
Мазкур синовлар қутқарувчиларнинг касбий тайёргарлик даражасини аниқлаш, уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда фавқулодда вазиятларда аҳолига тезкор ва самарали ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъминлашга хизмат қилади









