Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фаолиятини ўрганди
2026-09-24 17:25:00 / Янгиликлар

Дастлаб вазир қутқарувчилар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди. Унда ходимларнинг хизмат фаолияти, мавжуд муаммолар, хизмат шароитлари ҳамда қутқарувчиларнинг касбий тайёргарлигини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг қутқарув қисмлари фаолияти кўздан кечирилиб, уларнинг моддий-техник таъминоти, махсус техника ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати, шунингдек, ходимлар учун яратилган хизмат шароитлари ўрганилди.
Шунингдек, вазир вилоят ҳудудидаги бир нечта бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган қутқарув қисмларида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган ишларнинг сифатли ва белгиланган талаблар асосида бажарилиши, ходимлар учун янада қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш лозимлиги юзасидан зарур топшириқлар берди.




