Қорақалпоғистон Республикасида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
2026-09-23 16:00:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикасида куз-қиш мавсумида энергетика соҳаси объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган махсус-тактик ўқув машғулотлари Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари полковник Н.Б.Кадиров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.У.Эрманов бошчилигида ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш шунингдек, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги амалий тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, масъул ходимларга услубий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.









