ФВВ тизимида бугунги кундаги гендер тенглик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-09-16 18:35:00 / Янгиликлар

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2025-йил 26-майдаги 14-сон Баённомаси қарори билан давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудитни ўтказиш услубияти ва уч йиллик режа тасдиқланган.
Айни қарор ижроси доирасида Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида гендерга оид аудит ўтказилиши белгиланган. Услубиятдан келиб чиққан ҳолда ўрганиш жараёнини тизимли ташкил этиш мақсадида Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида “Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида гендерга оид аудитни ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарор имзоланди.
Унда вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармалари ҳамда қуйи тузилмалар фаолиятларида гендерга оид аудитни ўтказиш учун аудитор гуруҳлари ташкил этилди. Гендерга оид аудит услубиятига мувофиқ аудит қуйидаги 5 босқичда амалга оширилади:
1. Ҳужжатларни таҳлил қилиш;
2. Ходимлар ўртасида сўровлар ўтказиш;
3. Ходимлар билан индивидуал суҳбат ўтказиш;
4. Ходимлар учун интерактив семинарлар ташкил этиш;
5. Якуний ҳисобот тайёрлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича стратегия ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Гендерга оид аудит нафақат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппаратида, балки ҳудудий бошқармалар ва қуйи тузилмаларда ҳам амалга оширилиши белгиланган.
Шундай аудит текширувларидан бири қаерда, ким томонидан ўтказилгани ёзилиши керак.
Таҳлиллар жараёнида кадрлар таркиби, раҳбарлик лавозимларидаги хотин-қизлар улуши, гендер тенгликни таъминлаш ва хизмат фаолиятидаги тенг имкониятлар масалалари ўрганилди.
Шунингдек, вазирлик марказий аппаратида гендерга оид аудит натижалари, бугунги кундаги гендер тенглик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва вазирликдаги мавжуд ҳолат муҳокама қилинди.
Гендерга оид аудит жараёнлари бўйича маълумотнома, аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида ишлар чиқилган таклифлар Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясига тақдим этилди.




