Мен - қутқарувчи волонтёрман
2026-09-16 13:30:00 / Янгиликлар
Хоразм вилояти ФВБ томонидан волонтёрлар иштирокида амалий ва назарий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Машғулотлар давомида ФВБ ходимлари ёш волонтёрларга шартли равишда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш тартиби бўйича назарий ва амалий тушунчалар бермоқда.Шунингдек, волонтёрлар амалий машғулотларда фаол иштирок этиб, қутқарувчиларга кўмаклашмоқда.
Бундай ўқув машғулотлари волонтёрларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда жамоатчилик иштирокини кучайтиришга хизмат қилади.









