Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси ҳудудидаги меҳмонхонада махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-09-15 16:55:00 / Янгиликлар
ФВВ масъул ходимлари ҳамда Самарқанд вилояти ФВБ томонидан ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатланиш кўникмаларини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида жойлашган меҳмонхоналардан бирида ташкил этилди.
Машқ ғоясига кўра, меҳмонхона биносида шартли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилиб, қисқа вақт ичида ёнғин ўчоғини аниқлаш ва бартараф этиш, бинода қолиб кетган фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.







