Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари ФВВ Академиясида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-09-08 15:35:00 / Янгиликлар
Мазкур очиқ мулоқотда Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тингловчилар, талаба ва магистрлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Мулоқотда сўзга чиққан вазир ўринбосари ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориши, хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши, ташаббускор ва замонавий фикрлайдиган мутахассислар бўлиб етишиши муҳимлигини таъкидлади.
Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилиб, билдирилган таклифлар юзасидан тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг фикр ва ташаббусларини бевосита ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусидаги хизмат фаолиятига янада пухта тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.



