Нукус шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Оқ қуш” мажмуасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
2026-09-04 17:40:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раиси, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, Ички ишлар вазири ўринбосари, Бош прокурор ўринбосари, Нукус ҳарбий прокурори, нуронийлар, ёш авлод вакиллари ва Фавқулодда вазиятлар вазирилигининг муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Учрашув давомида мамлакатимизда, хусусан, Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инсон қадрини улуғлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, авлодлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритилди.
Ёшлар эса ўз навбатида юртимизда яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, билим ва касб-ҳунар эгаллаш, Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш борасидаги ўз фикрларини билдирдилар.
Самимий суҳбатлар, куй-қўшиқ ва бадиий чиқишлар билан давом этган тадбирда уч авлод вакиллари ўртасида ўзаро фикр алмашилди. Айниқса, нуронийларнинг ҳаётий сабоқлари ва ёшларнинг эзгу мақсадлари уйғунлиги тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.
Учрашув якунида иштирокчилар бундай эзгу тадбирлар авлодлар давомийлигини таъминлаш, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.









