“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан ҳудудий бош бошқармалар, бошқармалар ва таркибий тузилмалар шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-09-03 18:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, диний экстремизм ва радикал ғояларнинг салбий оқибатлари, шунингдек, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний муомаласининг инсон саломатлиги, жамият ва шахс ҳаётига зарарли таъсири ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш, хизмат ва кундалик ҳаётда қонунийликка қатъий риоя этиш, турли ёт ғоялар ва зарарли иллатларга нисбатан ҳушёр ва муросасиз муносабатда бўлиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.









