Қашқадарё вилоятида фавқулодда вазиятлар тизими учун янги имкониятлар яратилди
2026-08-29 22:40:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими учун бир қатор янги объектлар ва хизмат автомобиллари фойдаланишга топширилди.
Жумладан, Яккабоғ туманидаги 22-қутқарув қисми, Шаҳрисабз туманидаги 21-қутқарув қисмининг бинолари ҳамда Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази янгидан қуриб битказилди ва замонавий шарт-шароитлар ҳамда зарур ўқув-машғулот воситалари билан таъминланди. Шунингдек, вилоят ФВБ бўлинмаларига янги замонавий хизмат автомобиллари тантанали равишда топширилди.
Яратилган ушбу имкониятлар қутқарувчиларнинг хизмат фаолиятини янада самарали ташкил этиш, фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш ҳамда аҳоли хавфсизлигини ишончли таъминлашга хизмат қилади.
Тадбирлар давомида хизмат вазифаларини муносиб адо этиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эсдалик нишонлари ва ташаккурномалар билан тақдирланди.









