Самарқанд вилоятида яна иккита объект фойдаланишга топширилди
2026-08-29 20:20:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Самарқанд вилоятида яна иккита муҳим объект — Самарқанд тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, 21-касбийлаштирилган қутқарув қисми ҳамда Булунғур тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бинолари қайта таъмирланиб, замонавий қиёфада фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими, фахрийлар ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Тадбир давомида янгиланган бинолар кўздан кечирилиб, яратилган шарт-шароитлар юқори баҳоланди.
Янги ва замонавий хизмат бинолари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган ходимлар фаолиятининг янада самарали ташкил этилишига хизмат қилади.









