Андижон вилоятида иккита қутқарув қисми замонавий қиёфада фойдаланишга топширилди
2026-08-29 18:20:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги ФВБ ҳамда Асака тумани ФВБнинг 19-Қутқарув қисми бинолари замонавий қиёфада қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Объектларда ходимлар учун қулай меҳнат ва яшаш шароитлари яратилиб, спорт зали, ошхона, ётоқхона ва маънавият хонаси каби зарур инфратузилмалар барпо этилди.
Шунингдек, Асака туманидаги 19-Қутқарув қисмига замонавий махсус ёнғин ўчириш автомобили тантанали равишда топширилди.
Янгиланган қутқарув қисмлари ҳудудда ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини тезкор бартараф этиш ҳамда аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтиради.









