Фарғона вилоятида яна бир объект ва ҳарбий хизматчиларга янги хонадонлар топширилди
2026-08-29 15:10:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида замонавий, барча зарур шарт-шароитларга эга “Ёрдон” тоғ қутқарув гуруҳи биноси ҳамда ҳарбий хизматчиларга Фарғона шаҳрининг Экошаҳар ҳудудида барпо этилган замонавий кўп қаватли уйлардан янги хонадонлар топширилди.
Махсус қутқарув автомобиллари билан таъминланган “Ёрдон” тоғ қутқарув гуруҳи биносининг очилиши тоғли ҳудудларда қутқарув ишларини тезкор ва самарали ташкил имконини беради.
Мазкур тадбирлар қутқарувчилар учун муносиб хизмат шароитларини яратиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қутқарув хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.









