Қутқарувчилар учун янги ва замонавий хизмат маскани
2026-08-29 13:05:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигида Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ФВ бўлимининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Албатта, бу Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида қутқарувчилар учун ажойиб туҳфа бўлди.
Янги бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, “Жасорат мактаби” ўқувчилари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, фахрийлар ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Ушбу бино қутқарувчилар учун замонавий ёнғин-қутқарув автомобили, қутқарув асбоб-анжомлари ва бугунги кун талабига мос келадиган шинам маънавият ва маърифат ўқув хоналари, ошхона, ювиниш хонаси, ётоқхона, ўқув минораси ва спортзал каби замонавий хизмат хоналари билан жиҳозланган.
Тадбир жараёнида иштирокчилар қутқарувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.









