Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан қаҳрамон қутқарувчининг оиласига янги хонадон топширилди
2026-08-29 11:35:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган марҳум оддий аскар Омонтурдиев Элдор Исмоил ўғлининг оиласига барча қулайликларга эга замонавий янги 3 хонали хонадон калити тантанали равишда топширилди.

Мазкур эзгу ташаббус Ватан ва халқ манфаатлари йўлида фидокорона хизмат қилган қаҳрамоннинг хотирасига кўрсатилаётган юксак эҳтиромнинг амалий ифодаси бўлди.
Янги хонадоннинг топширилиши марҳум қаҳрамоннинг оила аъзоларига кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси сифатида қалбларда чуқур таассурот қолдирди.







