Янги Ўзбекистон — мустақил тараққиёт йўлида
2026-08-25 09:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг Мўйноқ туманида жойлашган Ихтисослаштирилган табиатни тиклаш батальони муддатли ҳарбий хизматчилари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбиринг асосий мақсади — ёш ҳарбий ҳизматчиларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини бойитиш ҳамда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Жараёнда аскарлар "Янги Ўзбекистон — мустақил тараққиёт йўлида" номли китоб кўргазмаси иштирок этдилар. Кўргазмада мамлакатимиз мустақиллиги, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли, миллий қадриятлар, Ватан тарихи ва бугунги ислоҳотларга бағишланган адабиётлар ўрин олган.



