Самарқандда ўтказилган “Жасорат ва матонат” мусобақаси ғолиблари аниқланди
2026-08-24 09:30:00 / Янгиликлар
Самарқанд шаҳрида маҳалла ёшлари ўртасида "Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!" шиори остида “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” учун ташкил этилган “Жасорат ва матонат” спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган маҳалла ёшларидан иборат 14 та жамоа иштирок этиб, спорт ва интеллектуал шартларда ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги, билим ва салоҳиятларини намойиш этдилар.
Беллашувлар якунига кўра 1-ўринни – Бухоро вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринни – Андижон вилояти жамоаси ва 3-ўринни – Тошкент шаҳри жамоаси қўлга киритди.
Мусобақанинг якуний тадбирида сўзга чиққанлар ёшларни муносиб иштироки ва эришган натижалари билан табриклади.
Якунда ғолиб ва совриндорлар “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги”, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.









