Хизмат тайёргарлиги ва жанговар шайлик — доимий эътиборда
2026-08-24 09:10:00 / Янгиликлар

Йиғилиш давомида ходимларнинг хизмат тайёргарлиги ва жанговар шайлигини янада мустаҳкамлаш, ижро интизомига қатъий риоя этиш, берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида содир бўлган ёнғинлар ҳолати таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Якунида шахсий таркибга хизмат вазифаларини юқори масъулият билан бажариш, фавқулодда вазиятларга доимо шай туриш ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ташаббускорлик ва фидойилик кўрсатиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Келгусидаги фаолиятни янада самарали ташкил этиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва хизмат сифатини ошириш устувор вазифа этиб белгиланди.




