ФВВ тизимида "Маънавият қалқони" китобхонлик танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди
2026-08-22 11:00:00 / Янгиликлар

Унда танловининг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар тезкор савол-жавоб, бадиий асарлар билимдони, иншо ёзиш шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Мазкур форумда Республика Маънавият ва маърифат маркази, учун "Заковат" интеллектуал клуби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари иштирок этиб, жараёнларни баҳолаб борди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Қашқадарё вилояти ФВБ ходими Ш.Тешаев эгаллаган бўлса, 2-ўринни “ЛУОК” МЧЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш маркази ходими С.Сафоев ва 3-ўринни ФВВ Академияси ходими З.Пардаевлар қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларга Фавқулодда вазиятлар вазирининг диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.









