Жиззахда “Тўмарис издошлари – 2026” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда
2026-08-12 10:40:00 / Янгиликлар

Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш тоғ полигони”да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати ва унинг ҳудудий (бош) бошқармалари ҳамда таркибий тузилмаларида фаолият юритаётган ҳарбий хотин-қизлар ўртасида “Ватан меҳри юрагимда” шиори остида “Тўмарис издошлари – 2026” кўрик-танловининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги босқичига старт берилди.









