“Қамчиқ” довонида куз-қиш мавсумига тайёргарлик муҳокама қилинди
2026-08-12 08:55:00 / Янгиликлар
“Қамчиқ” довони ҳудудида 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, йўл инфратузилмаси объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ундада А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўли ва “Ангрен–Поп” электрлаштирилган темир йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди.
Шунингдек, куч ва воситаларнинг шайлиги, қишки қаров тадбирлари, муҳандислик-ҳимоя иншоотларининг ҳолати, зарур захира материалларини яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.




