Айдар-Арнасой кўллар тизимида инновацион ёнғин-қутқарув ечими жорий этилди
2026-08-07 20:25:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ФВБ томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимида ёнғинларни тезкор бартараф этиш мақсадида кичик ҳажмли кема ёнғин-қутқарув вазифаларига мослаштирилди.
Мазкур инновацион ечим сув билан ўралган ҳудудларда ёнғинларга тезкор жавоб бериш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда экологик ва моддий зарарни камайтиришга хизмат қилади.



