Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамов Тошкент шаҳар ёшлари билан учрашди
2026-08-06 18:10:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, тизимдаги ёш ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар, оталиққа олинган ёшлар ҳамда фахрийлар иштирок этди.
Мулоқот давомида Вазир хизмат фаолияти, тизимдаги янгиликлар ҳамда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида фикр юритди. Шунингдек, ёшларга муваффақиятга эришишнинг синовдан ўтган усуллари – қатъий интизом, билим олиш ва доимий ҳаракат орқали исталган натижага эришиш мумкинлиги таъкидланди.
Тадбир давомида Алишер Саъдуллаев ҳам ёшларга ҳаётий маслаҳатлар бериб, ҳар бир ёш маррани катта қўйиши, билимли инсонлар даврасига шошилиши ҳамда мунтазам китоб ўқиши лозимлиги, айнан мана шу жиҳатлар кучли инсонларга хос эканлигини айтиб ўтди.
Учрашув давомида ёшларнинг соҳага доир хориж тажрибаси, волонтёрлик фаолияти, сунъий интеллект ва рақамлаштириш ҳақида саволларига атрофлича жавоб берилди, таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
Шу билан бирга, хизмат давомида юқори натижаларга эришган ёш ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчилар, уларнинг ота-оналари, фаол маҳалла ёшлари ҳамда волонтёрлар вазирнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.







