Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг 2026-йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
2026-07-25 13:25:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг 2026-йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир аввалида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автотураргоҳида ташкил этилган “Замонавий ёнғин-қутқарув автотехникаларининг саф кўриги” шунингдек, фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлашга мўлжалланган хавфдан огоҳлантирувчи ҳамда видео кузатув воситалари тақдимоти ўтказилди.
Асосий муҳокамалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппаратининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматов кириш сўзи билан очиб бериб, мамлакатда аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришнинг устувор аҳамиятига тўхталди.
Йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор А.Икрамов “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими томонидан 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, сақланиб қолаётган муаммолар ва олдинда турган устувор вазифалар тўғрисида” айтиб ўтди.
2026-йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, соҳада сақланиб қолаётган муаммолар, уларни бартараф этиш механизмлари ҳамда келгуси давр учун устувор вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш келгуси даврдаги устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади.









