"Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" муносабати билан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди
2026-07-24 18:10:00 / Янгиликлар

Бугун, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" муносабати билан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида Хоразм вилоятида “Маънавият қалқони” китобхонлик танлови ўтказилди. Шунингдек, ҳудудларда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва китоб тарғиботига бағишланган учрашувлар ташкил этилди. Мазкур тадбирлар орқали китоб мутолааси маданиятини юксалтириш, ёшлар ва ходимларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, Ватанга садоқат, миллий қадриятлар ҳамда юксак инсоний фазилатларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.









