Ҳудудларда "Ёшлар" куни муносабати билан бир нечта маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди
2026-07-23 19:45:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан ҳудудларда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви, “Очиқ эшиклар куни”, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ташкил этилди. Ушбу учрашувларда оталиққа олинган ёшлар, волонтёрлар, шунингдек уюшган ёшлар фаол иштирок этди.
Тадбирлар давомида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларнинг касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, таълим олиш, бандликни таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоб олдилар, таклиф ва ташаббуслари тингланди.








