Андижон вилояти ФВБ ва Тошкент вилояти ФВББда коррупцияни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилди
2026-07-22 18:15:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида коррупциянинг жамият ва давлат тараққиётига етказадиган салбий таъсири, унинг аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича сўз юритилди. Иштирокчиларга коррупцион хатти-ҳаракатларнинг инсон тақдири, оила ва хизмат фаолиятига қандай салбий таъсир кўрсатиши “Надомат” номли фильм мисолида реал воқеалар асосида намойиш этилди.
Шунингдек, ходимларни ҳалоллик, виждонлилик ва фидойилик тамойиллари асосида хизмат олиб боришга ундаш, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.




