Коррупция - жамият танасидаги саратон
2026-07-21 18:30:00 / Янгиликлар
Бугун, ҳудудларда коррупцияни олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Ушбу тадбирларда ФВВ ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар масъуллари, ҳарбий хизматчилар, хизматчилар иштирок этди.
Тадбирда масъуллар томонидан коррупциянинг аянчли оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар етказилди. Шунингдек, “Надомат” номли видео фильм намойиш этилиб, унда келтирилган реал ҳаётий мисоллар орқали коррупция оқибатлари ва унга қарши курашнинг аҳамияти яна бир бор етказилди.









