Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ФВБ бошлиқлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан манзилли ишлар олиб борилди
2026-07-16 19:40:00 / Янгиликлар

Ёшлар билан бевосита учрашув ўтказилиб, уларга ҳаётда тўғри йўлни танлаш, қонунларга риоя қилиш, маънавий-ахлоқий қадриятларга содиқ бўлиш ҳамда турли салбий иллатлардан йироқ юриш юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бу каби манзилли учрашув ва мулоқотлар ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш мақсадида изчил давом эттирилмоқда.



