Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ томонидан ахсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
2026-07-14 09:20:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ томонидан ҳамкорликдаги хизматлар билан биргаликда "Баланд қаватли турар жой биноларида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ёнғинларни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб бориш" мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида шартли ёнғин вақтида тезкор куч ва воситаларни жалб этиш, қутқарув бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, бинода қолиб кетган фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.






